Тошкент аэропортида самолёт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Гуруҳдаги хабарларга илова қилинган фотосуратларда CIP-тоифадаги йўловчиларга хизмат кўрсатувчи йирик автобус, фойдаланувчилар тахминига кўра, Boeing деб тахмин қилинган самолёт моторига бориб урилган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, катта эҳтимол билан, автобус ҳайдовчиси моторни ўчирмай ва қўл тормозини кўтармай автобусдан тушган, автобус эса ўзи ҳаракатланиб кетиб, самолётга бориб урилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент халқаро аэропорти ёки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳеч қандай баёнот ёки изоҳ берганича йўқ. Ҳодиса натижасида жабрланганлар борми-йўқми, номаълум. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади