Саиф Али Хон ва Карина Капур декабрда ота-она бўлишади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-07-2016 | 22:44 ZAMIN.UZ / Маданият / 03 Июл 2016 года
1 481

Саиф Али Хон ва Карина Капур декабрда ота-она бўлишади

Саиф Али Хон ва Карина Капур декабрда ота-она бўлишади

Кеча, 2 июль куни “IndianExpress.com” нашри Болливуднинг машҳур жуфтликларидан бири Саиф Али Хон ва Карина Капур Хоннинг фарзанд кутаётганлари ҳақидаги хабарни тарқатди. Нашрдаги маълумотда айтилишича, бу янгиликнини шахсан Саиф Али Хоннинг ўзи тасдиқлаган. Рафиқасининг ҳомиладор экани ҳақидаги хабарни тасдиқлаш баробарида актёр “IndianExpress.com” нашрига у билан боғланганликлари учун камтарлик билан миннатдорчилик билдирган, деб ёзмоқда “Qalampir” нашри.

Аслида Карина Капур Хоннинг ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишлар бир неча кун аввал бошланганди. Бироқ улар бу маълумотни бир неча бор инкор этишганди. Кеча эса барча гап-сўзларга ойдинлик киритилди.

Саиф Али Хоннинг айтишича, рафиқаси Карина Капур Хон декабрь ойида она бўлади. Фурсатдан фойдаланиб, Саиф Али Хон мухлисларидан дуо қилишларини сўради.

“Рафиқам декабрь ойида она бўлади. Мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини, дуо қилишларини сўраб қоламиз. Шунингдек оммавий ахборот воситаларига сабрлари учун ташаккур айтамиз”, дейди Саиф Али Хон.

Маълумот учун, туғилажак чақалоқ Саиф Али Хоннинг учинчи, Карина Капур Хоннинг эса биринчи фарзанди. Саиф Али Хоннинг биринчи турмушидан икки нафар фарзанди бор.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru