Mail.Ru Group’нинг даромади 2016 йилнинг 1-чорагида 11,1 фоизга ўсди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mail.Ru Group’нинг даромади 2016 йилнинг 1-чорагида 11,1 фоизга ўсди

Mail.Ru Group’нинг даромади 2016 йилнинг 1-чорагида 11,1 фоизга ўсди

2016 йил биринчи чорагида Mail.Ru Group жами даромади 2015 йил шу давр билан солиштирганда 11,3 фоизга ўсди ва 9,73 миллиард рублни ташкил этди. Бу маълумотлар компания ҳисоботида кўрсатилган. Бу кўрсаткичда 2016 йил февраль ойида сотилган HeadHunter натижалари ҳисобга олинмаган, деб хабар бермоқда "Kun.uz" нашри.

Онлайн рекламалардан олинган даромад биринчи кварталда 34 фоизга ўсди ва 3,9 миллиард рублни ташкил этди.

“Биз 2015 йил иккинчи ярмида бошланган таргетинг реклама билан боғлиқ тенденциянинг авж олаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай рекламалар, айниқса, ижтимоий тармоқларимизнинг мобил фойдаланувчилари учун мўлжалланган”, - фикр билдирди компания раиси Дмитрий Гришин.

Умуман олганда, 2016 йилда Mail.Ru Group ушбу йўналишда барқарор ўсиши кутилмоқда.

“ВКонтакте”нинг даромади ушбу кварталда 1,88 миллиард рубльни ташкил этди (45,9 фоиз ўсиш).

Онлайн ўйинлардан келадиган даромад эса йилнинг биринчи уч ойида 2,4 фоизга ошди ва 2,35 миллиард рублдан иборат бўлди.

2016 йилнинг биринчи чораги охирида қарзларни чиқариб ташлаганда, компания ҳисобидаги соф пул қолдиғи - 573 миллион рубль. HeadHunter савдоси бўйича иккинчи тўлов апрель охиригача амалга оширилади, бу ҳам ҳисобдаги соф қолдиқ ҳажмининг кўпайишига олиб келади.

2016 йилнинг 31 март ҳолатига кўра, Mail.Ru Group компаниясининг қарзи 10 миллиард рубль (66 миллион рубль фоиз устамасини ҳисобга олмаган ҳолда) иборат.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru