Тирноқларингиз характерингиз ҳақида сўзлай олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-07-2016 | 22:38 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 19 Июл 2016 года
984

Тирноқларингиз характерингиз ҳақида сўзлай олади

Тирноқларингиз характерингиз ҳақида сўзлай олади

Тирноқларингиз ҳам характерингиз ҳақида сўзлай олади. Расмларга қараб, улар шаклига яқинини танланг ва характерингиз билан солиштириб кўринг.

1. Тўғри тўртбурчак
Тирноқларингизга назар солинг, улар узунчоқ ва тўғри тўртбурчак шаклида бўлса, демак, сиз очиқкўнгил ва ақлли инсонсиз. Сиз доим дунёқарашингизни кенгайтириб боришни истайсиз. Янги тажрибалар, янги танишувлар ва саргузаштлар сиз учундир. Етти ўлчаб, бир кесадиган мулоҳазакор шахссиз. Сиз масалани ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, энг мақбул йўлни танлай оласиз.

2. Япалоқ ва ясси
Сиз ҳамма нарсани ва ҳар кимни таҳлил қилувчи шахссиз. Ўйламай гапириш сизга хос эмас. Кўпинча сиздан маслаҳат сўраб, мурожаат этишади ва маслаҳатингизга қулоқ тутишади. Одамларни яхши биласиз ва сизнинг сезгиларингизга бемалол ишонса бўлади. Доим янгиликка интилиб яшайсиз ва оғир машаққатли меҳнатларингиз бир куни самара беришига ишонасиз. Сизга кўпинча қийин масалаларга ақлли жавоблар топиш ёқади.

3. Калта думалоқ
Сиз серғайрат ва ижодкор инсонсиз, сизда яширин иқтидорлар топилади. Ён-атрофдагиларга хурсандчилик, ижобий кайфият улашасиз. Шунинг учун дўстларингиз сиз билан муносабатга киришишга ошиқадилар. Сиз юрган йўлингизда дўст ва ҳамроҳлар орттириб бораверасиз ва уларга содиқ қоласиз. Лекин бироз тажангроқсиз, шунинг учун ҳам, қўйилган мақсадга эришмасдан қўймайсиз.

4. Калта ва қийшиқ
Тирноқларингизнинг қийшиқ бўлиши — уларни тишлашингиздан. Тирноқ тишлашга мойил одамлар ўта зийрак бўладилар. Сиз янги дўстлардан кўра, эски ва содиқларини афзал биласиз. Янги таниш орттиришда эҳтиёткорсиз. Сиз ташқаридан оғир-босиқ кўринсангиз-да, ичингизда эҳтирослар, ҳиссиётлар қайнаб туради. Дўстларингиз ҳар доим сиздан аччиқ бўлса-да, рост ва ҳақиқатни эшитишларини биладилар.

5. Кенг тўртбурчак
Сиз меҳнатсевар бўлибгина қолмай, туғма сардорлик қобилиятига ҳам эгасиз ва ҳар қандай ишга масъулият билан ёндошасиз. Сизга ўта муҳим учрашувларни бемалол ишониб топшириш мумкин. Сиз уларни албатта, ижобий ҳал қиласиз. Шу билан бирга, сизда жамоани яхши ва дўстона руҳда ушлаб туриш қобилияти ҳам бор. Умуман олганда, суҳбатдошларингизни ҳам зериктирмайсиз.

6. Учбурчак
Сиз қатъиятли ва тез қарор қабул қиладиган шахссиз, чунки ўзингизга нима кераклиги ва нима истаётганингизни яхши биласиз. Сиз ҳар қандай ишга ғайрат билан ёндашасиз. Шиорингизга кўра, ҳар қандай қийин ишни ҳам осон ҳал этиш мумкин. Сизнинг меҳнатларингиз доим олқишланиб келинади.

7. Овал ва узун
Овал кўринишидаги тирноқларга эга кишилар ижодкор шахслардир. Улар гўзалликни ахтариб юрадилар ва табиат қўйнида ўзларини жуда яхши ҳис қиладилар. Уларнинг фантазиялари чегара билмайди. Уларнинг доим ишлари бошларидан ошиб-тошиб ётади. Лекин раҳмингиз келмасин, шу ҳолда улар ўзларини бахтиёр ҳис қилишади.

8. Қинғир-қийшиқ ва узун
Тирноқларим ноодатий, деб хафа бўлманг. Уларга ҳамоҳанг равишда сизнинг характерингиз ҳам ўзгачадир. Сиздан доим янгилик кутиб яшашади. Сиз сир-синоатларга тўла сандиқсиз. Масалаларга ноодатий ечимлар топиб, бундан ўзингиз ҳам завқ оласиз. Шиорингиз: “Ишлашни билган одам яхшилаб дам олишни ҳам билиши керак”. Сиз қўл урган иш ҳеч қачон зерикарли бўлмайди.

ЭСЛАТМА
Ёдда тутинг, ҳар бир инсон ўзига хос ва такрорланмасдир. Юқоридаги таърифлар мутахассисларнинг инсоннинг ташқи белгиси ва характерининг ўзаро боғлиқлигини ўрганишдаги уринишлари, холос.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru