Жуфтингизнинг муҳаббати ҳақиқийлигини англатувчи 8 белги » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-08-2016 | 13:49 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 30 Август 2016 года
1 396

Жуфтингизнинг муҳаббати ҳақиқийлигини англатувчи 8 белги

Жуфтингизнинг муҳаббати ҳақиқийлигини англатувчи 8 белги

Севган инсонининг ўзига нисбатан бўлган ҳис-туйғуларини, уларнинг қанчалик самимийлигини билиш ҳар бир аёл учун жуда қизиқдир. Қуйида келтирилган ҳолатлар йиллар давомида ҳаётий тажрибалардан келиб чиқиб, синалган белгилардир. Уларнинг 99 фоизи ҳақиқатга яқиндир. Марҳамат, улар билан танишинг.

1. У худбин бўлмайди
У худбин бўлмайди, чунки муҳаббат тангосини икки киши ижро этишини яхши билади. Сизга ёққан нарсаларга бефарқ бўлмайди, хурсандчилигингиздан у ҳам қувончга тўлади. Ўз ҳузур-ҳаловатини биринчи ўринга қўймайди.

2. Хатолардан асрайди
Нотўғри қарор чиқариб, бирор хатоликка йўл қўяётганингизни кўрса, бундан кўз юмолмайди, аксинча камчиликларингизни кўрсатиб, тўғри йўл кўрсатади. Чунки сиз у учун ҳаммадан ҳам азиз инсонсиз.

3. Гўшакни кўтармасангиз турли шубҳа-гумонларга бормайди
У сизни қаттиқ севганидан турли шубҳа-гумонларга бормайди, сизга ишонади. Гўшакни кўтармаслик учун арзирли сабаб борлигини тушунади. У сизнинг вақтингизни ҳам қадрлайди!

4. Касал бўлганингизда ғамхўрлик қилади
Сиз дард чексангиз, уни ҳам жони оғрийди. Ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун қўлидан келганча ҳаракат қилади. Доктор чақиради, овқат ейишингизни, дори ичишингизни назорат қилади. Бу ишларни сизда катта таассурот уйғотиш учун эмас, чин дилидан бажаради.

5. Ҳар доим фикрингизни қўллаб-қувватлайди, ҳурмат қилади
Сизни ҳақиқатан ҳам севган одам ҳар қандай вазиятда фикрингизни қўллаб-қувватлайди, уларга қўшилиш-қўшилмаслигидан қатъи назар қарорингизни ҳурмат қилади.

6. Сизни бахтли кўриш учун ҳар қандай майда-чуйдаларга эътиборли бўлади
Мактуб ёзиш, қўлингиздан тутиш, ишга кетиш олдидан ёноғингиздан ўпиб қўйиш шунчаки майда-чуйда нарсалар бўлиб туюлиши мумкин. Аслида эса баландпарвоз гаплардан кўра, улар кўп нарсани англатади. Бир лаҳзалик воқеалар билан хотирада қолиш ҳақиқий муҳаббатнинг белгисидир.

7. Сизни диққат билан тинглайди
У сизнинг зерикарли суҳбатингизни ҳам жон қулоғи билан тинглайди. Суҳбатни қулай тарзда давом эттиришингиз учун бош қўйишга елкасини тутади.

8. “Сени севаман” дейишдан қўрқмайди
Унинг ҳаётида қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигингизни, сизни жуда соғинаётганлигини, сизсиз зерикаётганлигини тан олади. “Сени севаман!” деб баралла айтишдан қўрқмайди.

Манба: Даракчи.уз

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru