Мунажжимлар башорати: рашк қиласиз-ми, қизғонасиз-ми? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мунажжимлар башорати: рашк қиласиз-ми, қизғонасиз-ми?

Мунажжимлар башорати: рашк қиласиз-ми, қизғонасиз-ми?

Қайси бурж вакиллари рашк бобида қандай эканликлари ҳақида андалус астрологлари қуйидаги маълумотларни тақдим этишмоқда.

ҚЎЙ

Бу бурж вакилларини рашкини қўзғаш учун жиддий сабаб керак. Улар бўлар-бўлмасга рашк қилавермайдилар. Бироқ улар билан бу борада ҳазиллаша кўрманг, бу яхшиликка олиб келмайди. Агар у нимадандир шубҳаланса, тамом, унинг ишончини қайта қозонишнинг иложи йўқ.

БУЗОҚ

Бузоқ буржи эркаклари ўта қизғанчиқ, шу сабабли рафиқаларини ҳам ҳаммадан қизғонадилар. Ёшнинг аҳамияти йўқ, хар қандай эркак киши бузоқ буржига оид гўзаллардан узоқроқ юриши керак. Уларга тегишли бўлган нарса фақат уларники бўлиши лозим.

ЭГИЗАКЛАР

Эгизаклар жуда ҳам рашкчи эмас. Бироз хиёнат кўчасига мўралаб ҳам турадилар. Уларни доим назорат қилиб туриш керак. Назоратдан четда қолсалар, дарров бегона кўчаларга кириб қолишлари мумкин. Бундай вақтларда “Қўрқоқ олдин мушт кўтарар”, деганларидек сизни рашк қилишга тушади.

ҚИСҚИЧБАҚА

Бу бурж вакиллари йиллар ўтган сайин янаям ўз рафиқаларига содиқ ва меҳрибон бўлиб бораверадилар. Аниқроғи, улар никоҳдан сўнг фақат ва фақат оилалари учун яшайдилар. Шу сабаб хиёнат уларни росмана ўлдириши мумкин. Улар асоссиз рашк қилмайди. Рашк қилгудек бўлса, уни тинчлантириш қийин.

АРСЛОН

Арслон эрлар атрофида доим гирдикапалак бўлиш керак. Акс ҳолда, улар сизнинг муҳаббатингиз чинлигига шубҳа қила бошлайди. Рашклари кучли. Рафиқаларининг гўзаллигию ширин каломлари фақатгина уларга қаратилган бўлиши керак.

ПАРИЗОД

Бу бурж вакиллари ёлғонни умуман ҳазм қила олмайди. Шунинг учун улар билан муомалада эҳтиёт бўлинг, бир бора ёлғон гапириб, сўнг доимий рашк борасидаги жанжаллар қуршовида қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. У ҳатто сизни тарк этишдан ҳам тоймайди.

ТАРОЗИ

Тарозилар рашк қилади-ю, бироқ буни ҳар доим ҳам билдиравермайди. У рафиқасига ишонади, лекин унга биров ола боқишидан хавотирланиб, ич-этини тирнайверади. У муҳаббатининг чинлиги ва содиқлигига ишонгани билан ўзгаларнинг ғаламислигидан қўрқиб яшайди.

ЧАЁН

Чаёнлар рашк борасида Отеллони йўлда қолдирадилар. Шунинг учун уларнинг рашкини қўзғашдан эҳтиёт бўлинг. У рашкка сабаб топдими, ҳеч қандай тушунтиришлар билан уни юпатиб бўлмайди. Унинг рашки аянчли якун топиши мумкин. Шунга кўра, унинг ўзи ҳам хиёнат кўчасига кирмайди ва рафиқасига ўла-ўлгунча содиқ бўлади.

ЎҚОТАР

Ўқотарлар рашк қилишга баҳона топишлари осон, улар бу борада ижодкорлар. Улар ҳар қандай вазиятдан рашкка сабаб топиб, бу ҳақда осон унутадилар.
ТОҒ ЭЧКИСИ

Бу бурж вакиллари ўта рашкчи ва шу ўринда мулоҳазакордирлар. Улар рафиқаларини салга қизғонадилар-у, бироқ буни жанжалга айлантиришга шошилмайдилар. Ҳар бир баҳоналарни тўплаб туриб, кейин бир катта драматик саҳна қўйишлари мумкин.

ҚОВҒА

Қовғалар ўзларини қаттиқ яхши кўрадилар. Шунинг учун улар рафиқаларини ҳам рашк қиладилар ва ўз ўрнида уларни ҳам қаттиқ севиб, телбаларча қизғонишларини хоҳлайдилар. Улар ўзлари бевафо бўлишлари мумкин, бироқ ўзгалар вафосизлигини кечирмайдилар.

БАЛИҚ

Бу бурж вакиллари рафиқаларидан доим вафодорликни намоён этувчи далилларни излайдилар. Улар муҳаббатларини йўқотишдан қўрқишади. Уларга муҳаббат изҳор қилиб турмасангиз, сиздан шубҳалана бошлайди. Рашкка ўрин топилса, ҳаммаси тамом деяверинг. Унга узоқ вафодорлигингизни исбот қилишингизга тўғри келади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru