10:21 / 13.01.2017
45 003

Умуман фойдаси йўқ, аммо рекламаси фаол бўлган дорилар рўйхати

Умуман фойдаси йўқ, аммо рекламаси фаол бўлган дорилар рўйхати

1. Арбидол

Фаол мода
: умифеновир

Бошқача номи: «Арпетолид», «Арпефлю, «ОРВИтолНП», «Арпетол», «Иммустат».

Бу дори 1974 йилда ихтиро этилган, бироқ Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тан олинмаган. Ушбу дорининг синови фақатгина МДҲ давлатлари ва Хитойда ўтказилган. У турли хил касалликлар, шу жумладан гриппни ҳам даволаб, инсон иммунутини кўтарадиган вирусга қарши дори саналади. Бироқ самарадорлиги ҳалигача исботланмаган.

2. Эссенциале

Фаол модда: полиенилфосфатидилхолин.

Бошқача номи: «Эссенциале форте», «Эссенциале Н», «Эссенциале форте Н».

Жигарни даволовчи ушбу таниқли дори унга ўхшаш барча “гепатопротекторлар” каби жигарни умуман ҳимоя қилмайди. Илмий тадқиқотлар “эссенциале”нинг бирон бир ижобий томонини аниқламаган. Лекин унинг ўрнига бошқа бир жиҳат кўзга ташланиб қолди: ўткир ва сурункали вирусли гепатитда у сафро тўхтаб қолиши ҳамда яллиғланиш жараёнини фаоллаштириш хусусиятига эга экан. Умуман олганда, у озуқавий қўшилма саналади.

3. Пробиотиклар

Фаол модда: тирик микроорганизмлар.

Машҳур дорилар: «Хилак форте», «Ацилакт», «Бифилиз», «Лактобактерин», «Бифиформ», «Споробактерин», «Энтерол».

Пробиотикларнинг самарали эканлиги исботланмаган, бундан ташқари бу дорилар таркибида мавжуд аксарият микроорганизмлар тирик ҳам эмас. Гап шундаки, у қоғоз қутига солинаётганда, 99 фоиз барча фойдали бактерия ва споралар ўлдирилади. Ундан кўра бир стакан кефир ичган фойдалироқ. Европа ва АҚШда пробиотиклар тавсия этилмайди.

4. Мезим форте

Фаол модда: панкреатин.

Бошқа номланиши: «Биофесталь», «Нормоэнзим», «Фестал», «Энзистал», «Биозим», «Вестал», «Гастенорм», «Креон», «Микразим», «Панзим», «Панзинорм», «Панкреазим», «Панцитрат», «Пензитал», «Уни-Фестал», «Энзибене», «Эрмиталь».

Тадқиқотлар натижасига кўра панкреатин фақатгина ошқозонда овқат ҳазм бўлмаганда фойда бериши мумкин. Диабет, панкреатит, чурра ва ошқозон-ичак тизимининг бошқа касалликларини у даволамайди.

5. Корвалол

Фаол модда: фенобарбитал.

Бошқача номланиши: «Валокордин», «Валосердин».

Фенобарбитал наркотик таъсирга эга хавфли барбитурат саналади. Уни катта дозаларда мунтазам равишда ичиш жиддий неврологик ва когнитив бузилишларга олиб келади, (қисқа муддатли хотира, нутқ бузилиши, тўғри юролмаслик), у шунингдек жинсий функцияни босади, шу боис ҳам унинг АҚШ, БАА ва Европанинг кўплаб давлатларига олиб кирилиши таъқиқланган.

6. Пирацетам

Бошқача номи: «Луцетам», «Мемотропил», «Ноотропил», «Пиратропил», «Церебрил».

Ноотроп дорилар каби бу дори ҳам кўпроқ МДҲ давлатларида маълум. Пирацетамнинг самарадорлиги исботланмаган, бироқ унинг ёт таъсирлари аниқланган. У аксарият ривожланган давлатларда рўйхатдан ўтмаган.

7. Циннаризин

Фаол модда: дифенилпиперазин.

Бошқача номланиши: «Стугезин», «Стугерон», «Стунарон».

Циннаризин ҳозирги пайтда асосан Бангладешда ишлаб чиқарилади, Ғарбда эса уни қўллаш бундан 30 йил олдин таъқиқлаб қўйилган. Нега? Чунки унинг таъсирида юзага келадиган ёт таъсирлар рўйхати анча-мунча кўп жой олади, шу боис фақатгина бу дорини ичиш паркинсонизмнинг ўткир кўринишига олиб келишини эслатиб қўймоқчи эдик.

8. Валидол


Фаол модда: изовалериан кислотасининг ментил эфири.

Бошқача номланиши: «Валофин», «Ментовал».

Валидол самарадорлиги исботланмаган эскириб қолган дори саналади. Юрак билан муаммолар юзага келганда унга ишониб қолманг! У ҳеч нима бермайди, инфарктда эса ҳар бир сония қимматлидир!

9. Ново-пассит


Фаол модда: гайфенезин.

Антиксиолитик саналган ушбу дори таркибида жуда кўп доривор ўсимликлар экстракти мавжуд, бироқ унинг ягона таъсир этувчи моддаси фақатгина балғам кўчиришда ёрдам беради. У кўпинча йўталга қарши дорилар таркибига киритилади, бироқ у “Ново-пассит”га нисбат берилган тинчлантириш хусусиятига эга эмас.

10. Геделикс

Бошқача номланиши: «Гедерин», «Гелисал», «Проспан».

АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институти кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориб, қуйидаги хулосага келган: печак япроқлари экстракти машҳурлигига қарамай, йўтални даволашда самарали эмас. Ундан кўра лимонли чой ичган маъқулроқ.

11. Глицин

Глицин — умуман дори эмас, балки оддий аминокислотадир. Моҳиятан оладиган бўлсак, у навбатдаги биофаол қўшилмадир, у организмга на фойда, на зарар келтиради. Глициннинг клиник самарадорлиги нафақат исботланмаган, балки у билан бирон бир тадқиқотлар ҳам ўтказилмаган.

12. Синупрет

Фаол модда: доривор ўсимликлар экстракти.

Бошқача номланиши: «Тонзипрет», «Бронхипрет».

У Германияда машҳур фитодоридир, унинг самарадорлиги фақатгина бу дорини ишлаб чиқарган компания томонидан тасдиқланган. Сиз уни уй шароитида ўзингиз ҳам тайёрлашингиз мумкин, бунинг учун гажак ўт илдизи (горечавка), наврўзгул гуллари (первоцвет), шавел, маржон (бузина) ва тизимгул (вербена)дан дамлама тайёрлайсиз, холос.

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Умуман фойдаси йўқ, аммо рекламаси фаол бўлган дорилар рўйхати