Швециянинг Гётеборг шаҳрида янги Lynk&Co маркаси ва унинг дастлабки 01 кроссоверининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Янги марканинг автомобилларини худди смартфон каби интернет ёки дунёнинг турли бурчакларидаги савдо марказлари орқали сотишмоқчи. Янги маҳсулот биринчи бўлиб Хитой бозорига чиқарилади, сўнг Америка ва Европага кириб боради. Автомобилни мижозга курьерлар орқали етказиб бериш режалаштириляпти. Хизмат кўрсатиш ишларини Volvo ўз зиммасига олади.
Lynk&Co маркасининг барча автомобиллари СМА компакт платформаси асосида қурилган. (Бу агрегат асосида янги Volvo XC40 ва S40 ясалишини эслатиб ўтамиз)
Швед-Хитой маркаси ишлаб чиқарган русумлари номида 01, 02, 03 ва бошқа сонлар қатнашади. Биринчи 01 – кроссовер, иккинчи 02 – седан ва ҳоказо. Уларни қатъий нархда ва ягона комплектацияда сотиш режалаштириляпти. Нархлар Volkswagen, Ford ва Opel маркаларининг шунга ўхшаш русумлари баҳосига яқин бўлади. Мижоз двигатель ва трансмиссияни танлаши мумкин.
Юқорида айтилган кроссоверга 1,5 литрли турбомотор ўрнатилади. Мотор қуввати 180 от кучига тенг. Механик ёки 7 поғонали автоматик қутига эга. Тўла узатмали. Бундан ташқари, гибрид модификацияси дунё юзини кўриши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади