«Ўзбекфильм» киностудиясида режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг янги «Дадам бетоб» фильмини монтаж-овозлаштириш ишлари якунланиш арафасида. Картина 9 октябрь куни 90 ёшида вафот этган таниқли поляк режиссёри Анжей Вайда хотирасига бағишланади.
Кинотасмада «Хазонрезги» фильми билан танилган актёрлар Бахтиёр Абдуллаев, Феруза Саидова ҳамда кино ва театр юлдузи Фарҳод Абдуллаев бош ролларни ўйнайди. «Дадам бетоб» дастлаб ўзбек тилида намойиш этилади, кейинроқ эса рус тилида ҳам тақдим этилади. Картина давомийлиги 1 соату 30 дақиқани ташкил этади. Тасвирга олиш ишлари асосан Тошкентда бўлиб ўтди. Фильм премьераси яқин вақтлар ичида бўлиб ўтади.
«Фильмнинг бош ғояси? Бу ҳар кимнинг ҳаётида содир бўлиши мумкин бўлган оддий тарих. Тошкент яқинидаги қишлоқда яшовчи Азиза тўлақонли бахтли ҳаёт кечирар эди. Инсоннинг бахтли бўлиши учун уч нарса керак: тинчлик, яқинлар соғлиғи ва муҳаббат. Унда ҳар учаласи ҳам бор эди: тўрт фарзанд, севимли турмуш ўртоқ ва уй», — деди Зулфиқор Мусоқов «Газета.uz"га.
"Буларнинг барчаси севимли эри инсультга чалинган бир лаҳзада ўзгариб кетди. Даволаниш қимматлиги сабабли бош қаҳрамон эрининг машинасида таксичилик қилиб пул топишга қарор қилади. Бир кун. Турли одамлар билан учрашув ва хайрлашишлар. Сўнгги йўловчи билан танишув оқибати оғир кечади… Фильм триллер ва албатта — кўплаб юмор элементларига эга йўл киноромани жанрида тасвирга олинган", — қайд этди режиссёр. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади