11:55 / 22.04.2024
133

Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео)

Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео)
Фото: TCLTV Plus / YouTube
Хитойнинг маиший электроника ишлаб чиқарувчи TCL компанияси сунъий интеллект томонидан яратилган илк романтик комедиянинг анонсини эълон қилди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар берди. Қисқа метражли фильм “Кейинги бекат — Париж” деб номланади.

Фото: TCLTV Plus / YouTube
Фильм трейлери аллақачон YouTube’га юкланган. Кадрларга эътибор берсангиз, қаҳрамонлар юз тузилиши, мимика ва ҳаракатларида сунъийлик яққол намоён бўлади. Атрофдаги манзаралар ҳам ўта хира ва ноаниқ тасвирланган.

Фото: TCLTV Plus / YouTube
Фильм сценарийси ҳам сунъий интеллект томонидан ёзилган, лекин қаҳрамонларга ҳақиқий актёрлар овоз берган. Шунингдек, фильм устида продюсерлар жамоаси, визуал эффектлар бўйича мутахассислар ва сунъий интеллект муҳандислари ҳам иш олиб бормоқда.

Фото: TCLTV Plus / YouTube
“Кейинги бекат — Париж” фильми ўз тўйида қайлиғи томонидан ташлаб кетилган келин ҳақида ҳикоя қилади. Қиз Парижга — асал ойини ўтказишга якка ўзи боради ва поездда сирли инсон билан танишиб қолади. Қизғин суҳбат қургач, шаҳарни бирга кезишга қарор қилишади.

Асар устида иш олиб бораётганларнинг таъкидлашича, фильмнинг сифати тез орада яхшиланади ва 2024 йилнинг ёз ойида TCLtv+ striming хизматида оммага намойиш этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео)