Куз қиш мавсумида дастурхонимизни безайдиган, салатларимизнинг асосий масаллиғига айланадиган лавлагининг қандай фойдали хусусиятлари бор?
Камқонликнинг олдини олади. Унинг таркибидаги пектин организмни эрта қариш сабабчилари- тиқилма ва токсинлардан тозалайди. Ундаги С витамини эса иммунитетни мустаҳкамлаб, касалликларга қарши курашувчанликни оширади. Лавлагидаги магний ва бетаин артериал қон босимини тушириш, ҳазм қилишни енгиллаштиради, йўғон ичак саратонининг олдини олади.Мияда қон айланишини яхшилайди, хотирани кучайтиради. Организмга йод етишмаганида лавлаги шарбати самарали чора саналади. Фақат шарбатни тайёр бўлган заҳоти ичиш керак, узоқ сақланган ёки туриб қолган шарбат ўзининг фойдали хусусиятларни йўқотибгина қолмай, зарар етказиши ҳам мумкин.
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА:
Қабзиятда қайнатилган лавлагига бироз ёғ қўшиб ейилса фойда беради.
Кичик жароҳатларда қон оқаётганда лавлаги шарбати қонни тўхтатиш хусусиятига эга.
Тиш оғриғида лавлагидан бир бўлак кесиб оғриётган тиш устига қўйинг. У оғриқни қолдиради.
Лавлаги озишни истайдиганлар учун ҳам айни муддао.
Эрта соч оқарганида ҳам уни истеъмол қилиш организмни керакли витаминлар билан озиқлантиради ва сочлар учун ҳам фойда беради.
Тозаланган лавлагини музлаткичда усти ёпиқ ҳолатда сақланг. Акс ҳолда унинг ўзгариш юз беради. Овқат тайёрлаш жараёнида унинг ранги йўқолмасин десангиз унга бироз шўр сув қўшинг.
Лавлагили салат
2 та лавлаги
2 та саримсоқ
2 ош қошиқ магиз
2 ош қошиқ майдаланган ёнғоқ
Ярим боғ укроп
1 чой қошиқ уксус
4 қошиқ кунгабоқар ёғи
Туз
Лавлагини қайнатиб, совуганидан кейин қирғичнинг йирик тишидан ўтказамиз. Устидан майда тўғралган саримсоқ, магиз, ёнғоқ, укроп, сирка, туз, ёғ солиб аралаштирамиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди