Кечга бориб оёқларда оғирлик, толиқиш, увишиш каби белгилар безовта қилса, билингки, оёқларингиз ёрдамга муҳтож. Оёқлар толиққанда фойдаланиладиган массаж, ванна ва бир неча машқларни синаб кўришни истасангиз, қуйидаги усулларга диққат қилинг.
Гимнастика машқлари
Оёқяланг ҳолда хонанинг бир бурчагидан иккинчисига аста юриб боринг. Ҳаракат давомида товондан оёқ учигача секин кўтарилинг. Сўнгра ўтирган ҳолатда оёқларингизни тўғрига чўзинг. Дастлаб оёқ учини қарама-қарши томонга, сўнгра ўзингизга қаратиб чўзинг. Шунингдек, ўтирган ҳолатда оёқларни айланма ҳаракат билан қимирлатинг.
Иссиқ ванна
Оёқдаги толиқишни йўқотиш учун мойчечак (ромашка) гулидан тайёрланган дамлама фойдалидир. Бунинг учун 1 ош қошиқ мойчечак гулини 1 литр сувга дамлаб, 10 дақиқа қайнатинг. Сўнгра бир оз илитиб оёқларингизни 10-15 дақиқа дамламага солинг. Дамламага озроқ денгиз тузидан солсангиз янада самарали бўлади. Бу каби иссиқ ванналарни бир хафтада 2-3 марта такрорлаш мумкин.
Уқалаш
Оёқ кафтини товон қисмидан бошлаб айланма ҳаракатлар ёрдамида уқаланг. Сўнгра бармоқларни ички ва ташқи тарафидан бошлаб уқалаб боринг. Оёқни олд қисмини ҳам енгил ҳаракат ёрдамида уқалагач, 10 дақиқага оёқларингизни юқорига текис кўтаринг. Бу машқлар ёрдамида қон айланиши яхшиланиб, оғирлик камаяди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради