7 984
Шифокор хатоси туфайли ҳаётдан кўз юмган ҳавайиликнинг оиласига 4,2 миллион доллар тўланади
Американинг Ҳавайи штати шифокорлар хатоси туфайли (наркоз дозасининг оширилиб юборилиши натижасида) ҳаётдан кўз юмган кишининг оиласига 4,2 миллион доллар миқдорида товон пули тўлайди. Бу ҳақида "Associated Press"га таяниб "Кун" маълум қилди.
32 ёшли Антонио Марреро 2013 йилда штатдаги шифохонлардан бирига томоқ оғриғидан шикоят қилиб борган. Уни кўрикдан ўтказган шифокор беморда ангина касаллигини тахмин қилган, бироқ бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун беморни маҳаллий наркоз таъсирида текширишга қарор қилган. Седатив препарат юборилгандан кейин бемор ҳушидан кетиб, ҳаётдан кўз юмган.
Антонионинг оила аъзолари Америка ҳукуматини судга берди. Оила аъзоларининг фикрича, беморни даволашга киришган шифокор анестезиолог бўлмаган, шундай экан, унинг наркоз юборишга ҳаққи ҳам йўқ.
Натижада даъво аризасини судгача ҳал қилишга эришилди. Маҳаллий ҳукумат юқорида қайд этилган суммадаги товон пулини тўлашга ваъда берди, ўз навбатида, марҳумнинг оила аъзолари даъво аризасини қайтариб олишди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди