Тошкент вилоятида браконьерлар экология инспекторларига ҳужум қилиб, уларни сувга чўктирмоқчи бўлди.
Хабар беришларича, 29 апрель куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси ҳудудий бошқармаси инспекторлари ҳудудда назорат тадбирлари ўтказилган. Шундай ҳолатлардан бирида инспекторлар браконьерлар ҳужумига учраган.
Инспекторлар Сирдарё дарёсининг Оққўрғон вилоятидан оқиб ўтувчи ҳудудида ўтказилган рейд чоғида номаълум фуқаролар томонидан балиқ овлаш учун тўр ва моторли қайиқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаш факти аниқлаган. Бу ҳолатга чек қўйиш мақсадида Сирдарё сув ҳавзаси филиали бошлиғи Д.Зоҳидов ва бош давлат инспектори Т.Бўриевлар қоидабузарларнинг ёнига моторли қайиқда боришган.
Браконьерлар инспекторларни чўктириш учун резина қайиқни ёқиб юборишган. Бироқ бундай вазиятда ўзини қандай тутишни билган инспекторлар дарё бўйига сузиб кетишган. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар воқеа жойидан қочиб кетишди, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади