19:11 / 01.05.2024
122

Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди

Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани судьяси пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Хабарга кўра, 1 май куни фуқаро У.Р. (вақтинча ҳеч қаерда ишламайди) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг иш юритувида бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича жарималарни шу судда ишлайдиган танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 1000 доллар олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди