
3, 4, 5 май кунлари Самарқанддан Тошкентгача «Афросиёб» поездларининг 2 томонлама ҳаракати йўлга қўйилади. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ рейслар вақтини эълон қилди.
Қайд этилишича, 775/776-сонли “Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати қуйидаги жадвал асосида ташкил этилади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши Самарқанддан 11:11да чиқиб кетиб, Тошкентга 13:26 да етиб келади. 776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши эса Тошкентдан 13:51 да кетиб, Самарқандга 16:05да кириб боради.
Таъкидланишича, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда eticket.railway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар