Туркиянинг Гиресун вилоятида АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп нусхаси топилди. Маҳаллий аҳоли ва шаҳар меҳмонлари эркак ёнида тез-тез тўхташадилар ва ундан суратга тушишни сўрашади.
Трампнинг турк нусхасининг исми Абдулла Топчу. Яқин вақтларгача у кичик вилоят шаҳарчаси бўлмиш Кёпирбоши губернатори вазифасини бажарган.
Абдулла кўпчиликнинг эътиборини тортади. У билан суратга тушган одамлар хазиллашиб, доллар нархи нима бўлади ва тез кунларда иш ҳақи ошириладими деб сўрашади.
Маҳаллий Трамп юзага келган вазиятни хазил тариқасида қабул қилади. Берилган саволларга хазил шаклида жавоб қайтаради. Эркак киши ўз кўриниши туфайли маҳаллий машҳурга айланди.
Топчу ўз эгизагини қўллаб-қувватлайди ва унинг президентлик фаолияти даврида иккала мамлакат ўртасидаги муносабатлар фойда келтиришига умид қилади. Бу ҳақда faqat.uz хабар беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади