Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди
Фото: mahalladosh.uz
24 апрел ҳолатига Ўзбекистонда 340 мингдан ортиқ бўш иш ўрни бор. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, 6 миллиондан ортиқ меҳнат шартномаси ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказилган.

Таъкидланишича, бўш иш ўринлари сони 340 661 та, шундан давлат ташкилотларида - 86 543 та, хусусий субъектларда - 254 118 та бўш иш ўрни бор.

Бўш иш ўринлари мавжуд корхоналар сони 129 034 тани ташкил этган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар