Фото: Божхона қўмитаси
Бухоро аэропорти божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини хорижга олиб чиқиш уриниши бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд қилинишича, «Бухоро - Внуково» йўналишидаги авиарейс орқали Россияга учиб кетаётган икки нафар фуқаро ўзи билан 4 та қадимий тангани олиб кетмоқчи бўлган. Улар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган ва қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза ўтказилган. Унга кўра, мазкур тангалар 1751 йилда Россиянинг Екатеринбург зарбхонасида зарб этилгани тасдиқланган.
Қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилгани таъкидланмоқда.
«Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонунига асосан, зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш тақиқланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди