Россия полицияси ОАВ Москва вилояти ички ишлар бош бошқармаси раҳбари собиқ ўринбосари деб атаган Андрей Волковни қўлга олди. Эркак қўшниси бўлган ўзбекистонликни ўлдиргани учун ҳибсга олинди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Волков ўз қўшнилари – оилавий жуфтликни Сергиево-Посад туманидаги дала ҳовлисига таклиф қилган. У ерда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш вақтида қотил белкуракни олиб, у билан ўзбекистонлик эркакни ўласи қилиб урган. Қотил сўнгра унинг рафиқасига ҳужум қилган, бироқ аёл қочиб кетиб, ёрдам чақиришга муваффақ бўлган. Аввалроқ Россия ички ишлар вазирлиги ОАВнинг генерал-майор Волковнинг қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олингани ҳақидаги хабарини рад этганди.
Бироқ ички ишлар вазирлигида Волков юқорида айтилган лавозимни ҳеч қачон эгалламагани айтилган.
"Бугун полициячилар томонидан қотиллик содир этишда гумон қилиниб, аввал судланган Андрей Волков ҳибсга олинди. У аввал милиционер лавозимида Сергиево-Посад тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бўлимида ишлаган. Волков у ердан 2005 йилда бўшатиб юборилган", деб айтди Россия ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ирина Волк. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди