"Ўздавнефтгазинспекция" Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан нефт маҳсулотлари сотуви бўйича олиб борган ўрганиш давомида бир қатор савдо қоидалари бузилиши ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда "Зарафшон" нашрига асосланиб Спутник агентлиги хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, айрим шохобчаларда ёқилғидан "уриб қолиш", маҳсулот сифати бўйича ёлғон маълумот бериш ҳолатлари қайд этилган.
"Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчасида жойлашган "Динора" МЧЖга қарашли АЁҚШда АИ-80 русумли автобензин "АИ-91 русумли автобензин" деб 1-сонли Аи-91 русумли автобензин тарқатиш учун мўлжалланган ускунадан 3000 сўмдан сотилаётгани етмагандек, ҳар 10 литрга 0,7 литр кам автобензин қуйилаётганлиги ошкор бўлди. Истеъмолчиларни осонгина лақиллатиш мақсадида бўлса керак, АЁҚШда маҳсулот нархлари ҳам кўрсатилмаган. Пахтачи тумани "Зафар Осиё петрол" хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда ҳам АИ-80 русумли бензинни АИ-95 русумли маҳсулот ўрнида пуллашган. АЁҚШда электр энергияси узилганлиги важ қилиб кўрсатилиб, ностандарт идишлар орқали харидорларга ҳар 5 литр бензиндан 750 миллилитр кам қуйиб сотилмоқда", — дейилади хабарда.
"Ўздавнефтгазинспекция"си томонидан нефт-газ маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар ҳуқуқи ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, мавжуд имкониятларга оёқ қўйиш ҳолларига муносиб равишда баҳо берилади.
"Текширишлар давомида юқоридаги салбий ҳолатларнинг барчасига тўсиқ қўйилди. Қоидабузарликлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун тегишли органларга юборилди", — дейилган хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди
U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"