08:08 / 04.05.2024
66

Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди

Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди
© Sputnik/ Makhuza Gaffarova
Тошкентде Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги – 2024 кўнгиллилари форуми бошланди. “Биз биргамиз” номи остида бўлиб ўтаётган ушбу форумда МДҲ давлатларидан келган кўнгиллилар ҳаракатининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.

Форумда муҳокама қилинадиган асосий масалалар:
  • МДҲда кўнгиллилар фаоллигини ошириш;
  • МДҲда кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантиришга жамоатчилик эътиборини жалб қилиш;
  • самарали кўнгиллилик моделлари тажрибасини кенг тарқатиш учун шарт-шароит яратиш;
  • экологик масъулиятни ошириш, экотизимларни сақлаш ва табиатга ҳурмат ҳақидаги билимларни оммалаштириш масалалари;
  • ногирон ёшлар фаол ҳаёт кечириш учун муносиб муҳит яратиш масалалари.

Форум дастуридан давра суҳбатлари, муҳокама майдончалари, маҳорат дарслари ва семинарлар ўрин олган. Форум иштирокчилари стратегик сессиялар ўтказадилар ва флешмоблар ташкил қиладилар.

© Sputnik/ Makhuza Gaffarova
Форумнинг яна бир муҳим мавзуси инклюзивлик ва тўсиқларсиз яшаш майдони яратиш бўлади. Бунда ногирон болалар ва ёшларнинг фаол ҳаётий позициясига қизиқишни оширишга қаратилган мотивацион учрашувлар ва видео интервьюлар ўтказилади.

Шунингдек, форум доирасида хайрия ярмаркаси ўтказилади, унда ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг 500 тадан ортиқ иши намойиш этилади. Бу расмлар, откриткалар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик, батик, бонсуклар, апликациялар, кашта тикиш, заргарлик буюмлари ва бошқалар.

Тадбир Ўзбекистон кўнгиллилар уюшмаси томонидан МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича Давлатлараро жамғармаси кўмагида ташкил этилмоқда. Унда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Озарбайжондан кўнгиллилар ташкилотлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамз, 15-16 апрел кунлари пойтахтда “Тошкент – МДҲ ёшлар пойтахти” форуми ҳам бўлиб ўтган эди. Унинг доирасида МДҲга аъзо давлатлар ёшлар жамоат ташкилотлари бир қатор учрашувлар ўтказган эди. Шунингдек, масъуллар томонидан 2024 йил МДҲда Волонтёрлик ҳаракати йили доирасидаги режалар, “МДҲ учун 100 ғоя” халқаро лойиҳасини 2024 йилда маҳаллий босқичини ўтказиш ва бошқа масалалар муҳокамаси бўлиб ўтган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди