08:35 / 04.05.2024
201

Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди

Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектасининг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу секта одамлар ишончига кириб, кейин уларни ўз жонига қасд қилишга ундаган. Хавфсизлик хизматлари секта аъзолари уйларидан тақиқланган адабиётлар топган, 4 киши ҳибсга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, “Фалун Дафа*" Маънавий ва жисмоний тарбия маркази” уюшмаси фаолияти 2020 йил 31 июлдан 2023 йил 22 октябргача Москвада ноқонуний ташкил этилган. Унда одамларга Россияда номақбул деб топилган ташкилотлар адабиётлари, жумладан, Ли Хончжи**нинг "Чжуан Фалун" китоблари тарқатилган.

Маълумот учун, "Фалуньгун" сектаси 1992 йилда Хитойда цигун гимнастикаси ўқитувчиси Ли Хонжи** томонидан ташкил қилинган. 1996 йилда ушбу оқим аъзолари сони бир неча миллионга етган ва улар Хитойда давлат тўнтариши уюштиришга уринган. Лекин у муваффақиятсиз бўлган, қўзғолон бостирилган. Шундан сўнг Ли Хонжи Қўшма Штатлардаги ўз уй-қалъасига яширинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, "Фалуньгун" сектаси АҚШ Давлат департаментининг бевосита кўмагида Россия ва Хитойда рангли инқилоблар уюштиришга уринган.

"Фалуньгун" тарафдорлари сафига қўшилган одамлар дастлаб гимнастика билан шуғулланишади, лекин кейинчалик улар устидан манипуляция қилиш бошланади: уларни расмий тиббиётдан воз кечишга, турли маросимларда иштирок этишга ва охир оқибат ўз жонига қасд қилишга ундашади.

* Ташкилот Россияда тақиқланган.
** Экстремистик материал сифатида тан олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди