Хитойда Samsung смартфонлари портлаб кетиши билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Bloomberg'га асосланиб "Кун" хабар берди.
19 сентябрь куни Жанубий Корея компанияси маҳсулоти бўлган иккита Galaxy Note 7 смартфони портлаши қайд этилган.
Samsung компаниясидагиларнинг билдиришича, бу смартфонларга ATL компанияси томонидан тайёрланган батареялар ўрнатилганди. Бошқа мамлакатларга сотилган ва муаммолар кузатилган смартфонларда эса Samsung SDI компанияси тайёрлаган маҳсулотлар ўрнатилган.
Samsung SDI компанияси Galaxy Note 7 учун батареяларнинг 70 фоизини етказиб берган.
Сентябрь ойи бошида Samsung Galaxy Note 7 сотуви бошланган вақтдан буён АҚШда смартфоннинг ёниб кетиши билан боғлиқ ўнлаб ҳолатлар қайд этилгани маълум бўлгач, компания ўз маҳсулотидан фойдаланиш хавфли эканини тан олди.
Samsung компанияси Galaxy Note 7 ёниб кетишининг дастлабки сабабини маълум қилган. Бунга ишлаб чиқаришдаги хатоликлар сабаб бўлган. Нуқсон батареялар таркибидаги пластинага босим кўрсатилиши натижасида келиб чиққан. Samsung’дагилар батарея шикастланишининг «аниқ сабаби»ни топиш учун янада пухтароқ таҳлил ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳозирда Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштиришни йўлга қўйган. Барча маҳсулотлар янгисига алмаштириб берилмоқда.
Бу муаммолар компанияга катта зарар келтирмоқда. 12 сентябрь, душанба куни Сеулдаги Корея биржасида савдолар якунланадиган пайт уларнинг нархи донаси учун аввалгидек 1,639 миллион вон (1487 доллар) эмас, 1,465 миллион вонни ташкил этди.
Экспертлар тахминига кўра, узоқ муддатли истиқболда Galaxy Note 7 билан боғлиқ муаммолар Samsung мавқейига 211 миллиард доллар атрофида зарар келтириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради