Нидерландиянинг Philips компанияси Xiaomi билан ҳамкорликда ақлли лампалар яратишга келишиб олди. Янги ақлли лампалар Xiaomi тақдим қиладиган “ақлли уй” технологиясининг бир қисми сифатида тизимга қўшилиши маълум қилинган.
Philips компаниясининг расмий сайтида ёзилишича, янги лампаларни смартфондаги махсус илова орқали бошқариш мумкин бўлади. Лампалар хитойлик гигантнинг савдо тармоқлари орқали сотилади.
Гарчи икки йирик фирма бу борадаги ҳамкорлик тўғрисида энди эълон қилган бўлса-да, бироқ улар шу йилнинг сентябрь ойида Philips Eyecare номли LED лампани намойиш этишганди. Мазкур ақлли лампа исталган томонга бурилиши, ёрқинликни фойдаланувчининг ҳолатига қараб йўналтириши билан кўпчиликнинг эътиборини тортган. Ушбу лампага Wi-Fi модул ўрнатилган бўлиб, уни смартфон орқали созлаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди