Бундан неча ҳафта илгари Марс сайёрасига доимий парвозларни йўлга қўйиш борасида бир қатор режаларини ўртоқлашган Tesla компанияси раҳбари Илон Маск, бу гал бутун ер юзини интернет билан таъминлаш лойиҳасини илгари сурди. Бунинг учун миллиардерга тегишли SpaceX компанияси фазога оз эмас, кўп эмас 4 000 дан ортиқ сунъий йўлдошларни учирмоқчи.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, ҳозирча SpaceX Пуэрто-Рико ва АҚШга қарашли бир қатор оролларни тезкор интернет билан қоплаш учун орбитага 800га яқин сунъий йўлдошни чиқариш мақсадида АҚШ Федерал коммуникация комиссиясига мурожаат қилган.
Фазовий интернет лойиҳаси билан SpaceX фирмасидан аввалроқ OneWeb ва Boeing компаниялари ҳам шуғулланаётгани маълум қилинган эди. SpaceX сунъий йўлдошлари, нашрда ёзилишича, ўртача автомобиль ҳажмига эга бўлади, оғирлиги эса 386 килограммни ташкил этади. Интернет тезлиги борасида аниқ маълумот мавжуд эмас.
2015 йилнинг бошларида Илон Маск ўз чиқишларининг бирида мазкур лойиҳага тахминан 10 млрд доллар маблағ сарфланиши ҳақида сўзлаган эди. SpaceX’нинг фазовий интернет лойиҳасига Google ва Facebook каби гигантлар йирик миқдорда сармоя киритишган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради