Одноклассники ижтимоий тармоғи ушбу тармоқда мавжуд барча гуруҳларга фойдаланувчилар томонидан пул ўтказиш созланмасини яратди. Пул ўтказмасини исталган гуруҳга юбориш мумкин. Созланма орқали гуруҳ томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун пул тўлаш, миннатдорчилик билдириш, гуруҳ ривожланишини қўллаб-қувватлаш ёки ҳайрия сифатида пул ўтказиш мумкин.
Пул ўтказмаларини профиль расми остида пайдо бўлган ҳавола орқали амалга ошириш мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун гуруҳ маъмурияти пул тушиши керак бўлган банк картаси рақамини киритишлари ва СМС-авторизациядан ўтишлари керак бўлади. Пўл ўтказмалари ҳақидаги маълумот гуруҳ созланмаларининг “Пул ўтказмалари” бўлимида акс эттирилади. Гуруҳ бошқарувчиси эса кўрсатилган банк картасига пул келиб тушгани ҳақида хабарномани ёқиш имкониятига эга. Келажакда пул ўтказмалари учун комиссия тўловини пул ўтказувчилардан пул олувчиларга юклаш режалаштирилган.
MasterCard ва Maestro карталаридан пул ўтказилганда комиссия тўлови олинмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди