Жорий ҳафтада Microsoft компанияси Insider дастури иштирокчилари учун Windows 10 дастурининг навбатдаги бета-версиясини чиқаради, деб ёзмоқда Terabayt.uz нашри. Ушбу версия орқали Cortana овозли ассистентига ҳам бир қатор ўзгаришлар татбиқ этилади.
Жумладан, эндиликда Cortana ёрдамида фойдаланувчи овозли буйруқлар орқали компьютерни уйқу режимига ўтказиш, қайта ёқиш ёки шунчаки уни ўчириш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, овозли ассистент компьютерни блоклаш ва товуш баландлигини созлашни ҳам ўрганди.
Cortana орқали ҳатто блокланган компьютерда ҳам бир қатор аудио сервислардаги мусиқий файлларни ҳам бошқариш мумкинлиги ёзилмоқда. Албатта, булар катта ўзгаришлар эмас, бироқ айнан мана шундай хабарлар IT соҳаси, жумладан, Microsoft компанияси қайси йўналишда бораётганини қўрсатиб беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади