9 684
Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Ҳужжатда ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
Мазкур рўйхатга 59 ташкилот ва компания кирди. Улар орасида Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий ва Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий банк, вазирлик ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, давлат улушига эга компаниялар бор.
Жумладан, доимий пропискани «Ўзбекнефтегаз», «Ўзавтосаноат», «Ўзбекэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекистон темир йўллари» ва бошқа компания ҳамда акциядорлик жамияти ходимлари олиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради