Ўзбекистон тезюрар Talgo-250 электропоездини йил охиригача қабул қилиб олади, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги, деб Carzone.uz ёзмоқда.
Электропоезд 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурига асосан олиб келинмоқда. Ушбу дастур доирасида 9,8 млрд долларлик 150та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Иккита локомотив, 10та йўловчи поезди ва ресторан-вагондан иборат янги поезд 287 нафар йўловчини манзилига етказа олади. 38 млн долларлик иккита шундай таркибни Испания компаниясидан харид қилиш шартномаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди томонидан молиялаштирилган.
Янги тезюрар поездлар «Тошкент-Бухоро» йўналишида қатновни амалга оширади.
Ҳозирда, Ўзбекистонда иккита Talgo поездлари ҳаракатланмоқда. Afrosiyob поездлари «Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйича қатнамоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди