Япония ҳукумати Непалга бу ерда содир бўлган кучли зилзиладан жабр кўрганларга халқаро ёрдам кўрсатиш доирасида 70 қутқарувчидан иборат гуруҳни юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Киодо агентлиги'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, қутқарувчилар 26 апрелда Непал пойтахти Катмандуга Бангкок орқали жўнаб кетадилар.
Қутқарувчилар гуруҳига полициячилар, ўт ўчирувчилар, дипломатлар ва Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) ходимлари киритилганлар. Улар жабрланганларни қутқаришда кўмак берадилар ва бедарак йўқолганларни қидиришда иштирок этадилар.
Аввалроқ Непал ҳукумати дунё ҳамжамиятига 1934 йилда 10 мингдан ортиқроқ одамнинг умрини олиб кетган 8,2 магнитудали зилзиладан кейин рўй берган вайронагарчилиги бўйича энг кучли зилзиланинг оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраб мурожааат қилган эди. БМТ ва АҚШ Непалдаги қутқарув операциясини қўллаб-қувватлашлари ва бу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини жўнатишларини маълум қилдилар.
Непалда 25 апрелда эрталаб 7,9 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ерда ер қимирлашлар Тошкент вақти билан 11:11 да қайд қилинди, улардан кейин яна бир нечта афтершок (асосий зилзила кучидан камроқ кучга эга қайта ер қимирлашлар) рўй берди. Зилзила маркази Катмандудан шимоли-ғарб томонга 82 км узоқликда жойлашиб, ўчоғи 15 км чуқурликда бўлгани қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди