Ҳомиладор аёл самолётда қиз фарзандни дунёга келтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-07-2016 | 20:01 ZAMIN.UZ / Жамият / 18 Июл 2016 года
906

Ҳомиладор аёл самолётда қиз фарзандни дунёга келтирди

Ҳомиладор аёл самолётда қиз фарзандни дунёга келтирди

Pegas Fly авиакомпаниясига қарашли самолётда Хабаровск шаҳридан уч киши бўлиб Таиландга йўл олган оила манзилга тўрт киши бўлиб етиб келган.

Гап шундаки, Пхукет шаҳрига йўл олган самолёт бортида ҳомиладор аёл қиз фарзандни дунёга келтирган, дея хабар беради РИА Новости авиакомпания вакили Алексей Фраймович сўзларига асосланиб.

– Хабаровскдан Пхукетга йўл олган авиакомпания самолёти ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ тутиши натижасида Ханойга қўнишга мажбур бўлган. Аёл самолёт бортида қиз фарзандни дунёга келтирди. Оила аъзолари Хабаровскда уч киши эди, Вьетнамга келиб тўрт киши бўлди. Она ва бола Ханойдаги халқаро госпиталга ётқизилган, оиланинг қолган аъзолари ҳам Вьетнамда", — дейди Фраймович.

Авиакомпания вакилининг сўзларига кўра, самолёт Ханойда заправка қилиб, туристларни Пхукетга етказган. Самолёт эса ҳозирда Хабаровскга қайтиб келган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru