Олимлар аёл ҳайдовчиларнинг қизиққон бўлишини аниқлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Олимлар аёл ҳайдовчиларнинг қизиққон бўлишини аниқлашди

Олимлар аёл ҳайдовчиларнинг қизиққон бўлишини аниқлашди

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси ва Goldsmith's University университети ҳамкорликда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, аёл ҳайдовчилар эркакларга қараганда жаҳлдор ва қизиққон бўлишади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Ижтимоий сўровда Буюк Британиядаги мингга яқин ҳайдовчилар қатнашган.

Маълум бўлишича, аёллар овозли сигналлар, бақир-чақир ва автомобилни бошқариш чоғидаги маслаҳатларга анча агрессив жавоб қайтаришади (14 фоиз) ва ҳайдовчи бурилиш чироғини ёқмасдан бошқа йўлакка ўтишини бирмунча қизишиб (13 фоиз) қабул қилишади.

Олинган натижалар эса, эркаклар рулда ўтирганда сезиларли қизиққон бўлишига оид фикрларни рад этади. Олимларнинг тахмин қилишича, аёл ҳайдовчилар уларга қадимдан мерос бўлган ҳимоя инстинкти туфайли ўзларини шундай тутишади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru