Россиялик миллионер 123 ёшдан ошган одамга 1 млн доллар тўлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россиялик миллионер 123 ёшдан ошган одамга 1 млн доллар тўлайди

Россиялик миллионер 123 ёшдан ошган одамга 1 млн доллар тўлайди

Россиялик миллионер, Гонгконгнинг Deep Knowledge Ventures венчур фонди ҳамкори Дмитрий Каминский 123 йилдан ортиқ яшай олган одамга 1 млн доллар миқдорида мукофот тўлашини айтди.

gazeta.ru сайтининг маълум қилишича, узоқ яшаш бўйича расмий жаҳон рекорди франциялик Жанна Кальманга тегишли: у 122 йил 6 ой яшаган. Каминскийнинг фикрича, бу рекордни ҳали янгилаш мумкин.

“Агар бирорта янги рекорд қўймаса, жамиятимиз узоқ яшаш ҳақида ўйламайди. Агар бу соҳага ҳам рақобат кириб келса, талаб ҳам ошади”, – деб ўз қарорини тушунтириб ўтди тижоратчи.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru