Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликларни 30-30 декабр кунлари коррупцияга қарши мониторинг доирасида ўтказилаётган кузатувларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, мониторинг ўтказишдан мақсад коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича давлат статистика органларида коррупция даражасини пасайтириш усулларини излашдир.
Қўмита интернет саҳифасида сўровнома берилган бўлиб, уни барча хоҳловчилар тўлдиришлари мумкин.
"Сизнинг мазкур сўровнома саволларига берган жавобларингиз ёрдамида аниқ ва тўлиқ маълумот олишга, уни таҳлил қилиб тўғри хулоса чиқаришга умид қиламиз.
Ўз навбатида, сўровноманинг аноним ҳисобланиши, респондентнинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда кўрсатилмаслиги ва саволларга берилган жавоблар фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, шунингдек жавобларингиз сизга ёки бошқа шахсга қарши ишлатилишига асло йўл қўйилмаслиги кафолатланади", — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"
Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди
Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти
Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади