
Осиё майдонларида порлаётган Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилмоқда.
Португалиялик юлдуз “Ан-Наср”нинг “Ал-Ваҳда”га қарши учрашувида рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилиб, хет-трик қайд этди. Бу Роналдунинг охирги бешта ўйиндаги учинчи хет-триги бўлди.
39 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида жами 66-хет-тригини нишонлади. Бу кўрсаткич бўйича Роналду Лионель Мессидан янада узоқлашди. "Интер Майами"нинг аргентиналик футболчи ҳисобида жами 57 та хет-трик бор.
Роналду жорий мавсумда Саудия Арабистони Профессионал лигасида 27 маротаба майдонга тушиб, 32 та гол ва ўнта ассист қайд этди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.