Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ, лекин саломатлик нуқтаи назаридан, ёмонроқ яшашади. Соғлиқни сақлаш соҳасида гендер тенгсизлик таҳлилини ўтказган олимлар шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари Lancet Public Health журналида эълон қилинди.
Экспертлар дунёдаги касалликларнинг 20 та асосий сабабини таҳлил қилишди ва исбот талаб қилмас ҳақиқатни яна бир марта тасдиқлашди — аёллар чиндан ҳам эркакларга нисбатан узоқроқ умр кўришади, лекин бунинг учун қандай қийинчиликларни енгиб ўтишади?!
Сурункали касалликлар, хусусан, таянч-ҳаракатланиш тизими, руҳиятдаги бузилишлар билан доимий курашиб яшашади. Қолаверса, бош оғриши — узоқ умр кўриши айтилаётган аёлларнинг доимий йўлдоши.
Эркаклар эса эрта ўлимга олиб келувчи касалликларга кўпроқ чалинишади, жумладан, юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари орқали юқувчи хасталиклар. Бундан ташқари, турли жароҳатлар эркакларнинг умрига нуқта қўйувчи асосий омиллардан саналади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди