“Барселона” хотин-қизлар жамоаси миллий чемпионатнинг навбатдаги турида “Гранада” майдонидан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди ва муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди.
Каталониялик қизлар 26 та учрашувдан 25 тасида зафар қучган, бир маротаба дуранг ўйнаган ва ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Тўплар нисбати ҳам 118:9.
“Барселона” қизлари кетма-кет бешинчи, умумий ҳисобда эса тўққизинчи чемпионлигига сазовор бўлиб, бу борада рекорд ўрнатди.
“Барселона” эркаклар жамоаси узоқ йиллик фаолияти давомида ҳеч қачон кетма-кет беш бор чемпионликка эриша олмаган. Энг яхши кўрсаткич 1991-1994 йилларда қайд этилган бўлиб, ўшанда жамоа қаторасига тўрт бор Ла Лига ғолиби бўлганди.
“Барселона” қизлар жамоаси 25 май куни Европа Чемпионлар лигаси финалида “Лион” билан куч синашади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
Машҳур косметолог Криштиану Роналдуни судга берди
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Британияда давлат идоралари ўз ходимларига мамлакат бўйлаб парвозларни тақиқлашни бошлади
Нетаньяху Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
Россия банки рублнинг қулаши фонида 2024 йил охирига қадар валюталар харидидан воз кечди