09:53 / 05.05.2024
116

Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда

Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда
MLS чемпионатининг навбатдаги турида “Интер Майами” ўз майдонида “Нью-Йорк Ред Буллз” жамоасидан 6:2 ҳисобида устун келди.

Голларга бой ўтган беллашувнинг ҳақиқий қаҳрамони хет-трикка эришган Луис Суарес эмас, балки Лионель Месси бўлди.

Гап шундаки, Месси ушбу баҳсда иккита рекорд ўрнатди. Аввало, беллашув давомида Луис Суаресга учта, Матиас Рохасга иккита, жами бешта голли пас узатиб, MLS чемпионатлари тарихида бир ўйинда бешта ассист қайд этган биринчи футболчи сифатида рекорд қайд этди.

Қолаверса, аргентиналик тўпурарнинг ўзи ҳам учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди. 36 ёшли форварднинг бир ўйинда олтита самалари ҳаракатни амалга ошириши ҳам АҚШ чемпионатининг рекорди экани тан олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда