Самарқандлик акушер ташландиқ чақалоқни 450 минг сўмга сотиб юборгани фош этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Самарқандлик акушер ташландиқ чақалоқни 450 минг сўмга сотиб юборгани фош этилди

Самарқандлик акушер ташландиқ чақалоқни 450 минг сўмга сотиб юборгани фош этилди

Мукаррам Ашурова (исм-фамилияси ўзгартирилган) Каттақўрғон шаҳридаги туғруқ комплексида бир неча йилдан буён акушер гинеколог вазифасида ишларди. У ўз ваколатидан фойдаланиб, жиноятга қўл урди. Бу ҳақида “Инсон ва қонун” газетасига асосланиб, “Batafsil.uz” интернет нашри хабар берди.

Ашурованинг навбатчилиги куни унинг хизмат хонасига кирган чамаси 25 ёшли аёл эндигина дунёга келган қизалоғини қолдириб, ўзи изсиз йўқолади. Шифокор эса бундан унумли фойдаланиб, олдиндан режалаштириб қўйган жиноий хатти-ҳаракатини амалга оширади. Яъни узоқ йиллардан буён фарзанд кўришни орзу қилиб, ўқитувчи бўлиб ишлаётган Зуҳра Расуловага чақалоқни 450000 сўм эвазига сотиб юборади. Оиласи сақланиб қолганлигидан хурсанд бўлган ўқитувчи юз минг сўм пора бериб, қиз чақалоқ дунёга келганлиги тўғрисида ҳужжат олишга уринади. Аммо, жиноят фош этилмасдан қолмади.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида ушбу жиноий иш кўриб чиқилиб, акушер-гинеколог қилмишига яраша қонуний жазо олди. Ўқитувчи аёлга нисбатан ҳуқм чиқаришда у фарзанд кўришни астойдил истаганлиги, бу ишларга тушунмай қўл урганлиги, қизалоқни ўз онасидек тарбиялаётганлиги, энг муҳими, бу ҳолат туфайли унинг оиласи сақланиб қолинганлиги суд томонидан инобатга олинди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru