Тураржой ва нотураржой объектлари қайта хатланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-11-2015 | 22:54 ZAMIN.UZ / Жамият / 10 Ноябр 2015 года
1 640

Тураржой ва нотураржой объектлари қайта хатланади

Тураржой ва нотураржой объектлари қайта хатланади

Тошкентда тураржой ва нотураржой объектларини кенг миқёсли хатлаш бошланди, деб ёзмоқда Gazeta.uz сайти.

10 октябрдан Тошкентда ҳокимнинг фармойиши билан тураржой ва нотураржой объектларини хатлаш бошланди. Бунинг учун пойтахтнинг барча 457 та маҳалласида туман ҳокимлиги, ИИББ, ер ресурслари ва давлат кадастри, тураржой биноларидан фойдаланиш департаменти, «Маҳалла» жамғармаси ва шаҳар ХУЖМШ уюшмаси вакилларидан иборат иш гуруҳлари ташкил этилди.

Шаҳар ҳокимлигида ўтган брифингда хабар қилинишича, иш гуруҳлари вазифасига бошқалари қаторида ижарага берилган ва бўш квартираларни, шунингдек, ижарага берилган квартираларда яшовчи кишиларнинг шахсини аниқлаш киради. Янги ва қурилаётган объектлар ҳам у ерларда ишлаётган кишилар сонини ҳисобга олиш учун текширилади.

Туман ИИБда объектларни ижарага берувчи ва уларни ижарага олувчи шахсларнинг маълумотлар базасини тузишга киришилди. Бу пойтахтда яшовчи кишилар сонини аниқлаш ва ижарага берувчиларнинг масъулиятини ошириш имконини беради, дея таъкидланди брифингда.

Тошкентда 10 июлдан 20 августгача тураржой ва нотураржой объектлари мониторинги ўтказилган ва унинг мақсади уларда яшаётган шахсларни ва коммунал тўловлар бўйича қарзларни аниқлаш бўлган эди. Мониторинг у ерда яшовчи шахслар билан коммунал тўловларни тўлаётган кишилар сони ўртасида жиддий фарқ борлигини кўрсатди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru