Аргентинада Мессининг қайнотаси ва қайнонасининг уйига ўғри тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аргентинада Мессининг қайнотаси ва қайнонасининг уйига ўғри тушди

Аргентинада Мессининг қайнотаси ва қайнонасининг уйига ўғри тушди

Аргентинада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонелли Ракуссонинг ота-онасига тегишли уйни ўмариб кетишди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси бир гуруҳ номаълум шахслар Фунес шаҳридаги коттежлар посёлкаси ҳудудида пайдо бўлиб, бир нечта уйни ўмарган. Улардан бири Мессининг рафиқасининг ота-онасига тегишли бўлган. Қуроллангани қайд этилган ўғрилар пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб кетган.

Полиция текширувни бошлаган, бироқ жиноятчилар ишончли қўриқлаш тизими билан жиҳозланган посёлкага қандай қилиб сездирмай кириб олгани номаълумлигича қолмоқда.

Манба: www.std.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru