Испания Примераси, 35-тур: "Атлетико" "Малага"ни ютиб, вақтинча пешқадамга айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 08:20 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Апрел 2016 года
453

Испания Примераси, 35-тур: "Атлетико" "Малага"ни ютиб, вақтинча пешқадамга айланди

Испания Примераси, 35-тур: "Атлетико" "Малага"ни ютиб, вақтинча пешқадамга айланди

23 апрелда Испания Примерасининг 35-турида "Атлетико" ўз майдонида "Малага"ни кутиб олди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

Учрашув "матрасчилар"нинг 1:0 ҳисобидаги минимал устунлиги билан якунланди. Ўйиндаги ягона голни 62-дақиқада Анхель Корреа киритди. Шунга қарамасдан, иккала жамоада ҳам ўйин якунлангунча ҳисобни ўзгатиришга имкониятлар талайгина бўлди.
Қайд этиш жоизки, "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне учрашув давомида майдондан четлатилди.

"Атлетико" шу ғалабаси эвазига 82 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 1-поғонасига кўтарилиб олди ва аввалроқ "Райо Вальекано"ни мағлуб этган "Реал"ни (81 очко) ортда қолдирди.

Бироқ "Барселона" ушбу турда ҳали ўз ўйинини ўтказмади ва агар 79 очко тўплаган каталонияликлар "Спортинг"ни ютсалар, ўзларига етакчиликни қайтиб оладилар.

Испания Примераси. 35-тур
Атлетико М – Малага – 1:0
Гол: Корреа, 62 (1:0).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru