Европа лигаси: "Ливерпуль" мағлуб бўлди. "Севилья" ва "Шахтёр" да дуранг » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-04-2016 | 10:51 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Апрел 2016 года
466

Европа лигаси: "Ливерпуль" мағлуб бўлди. "Севилья" ва "Шахтёр" да дуранг

Европа лигаси: "Ливерпуль" мағлуб бўлди. "Севилья" ва "Шахтёр" да дуранг

Европа Лигаси мусобақасининг дастлабки ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, “Вильярреал” ўз майдонида “Ливерпуль” билан, “Севилья” эса сафарда “Шахтёр” билан баҳс олиб борди.

“Вильярреал” сўнгги сонияларда киритилган ягона гол эвазига “Ливерпуль”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Севилья” жанговар руҳда ўтган беллашувда “Шахтёр” билан 2:2 ҳисобини қайд этди, деб хабар берилади "Даракчи" нашрида.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашувлари 5 май куни бўлиб ўтади. Шундан кейин финал йўлланмасини олган жамоалар аниқ бўлади.

Европа Лигаси, 1/2 финал. Дастлабки учрашувлар
Вильярреал (Испания) – Ливерпуль (Англия) 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Адриан.
Огоҳлантириш: Коста (60).

Шахтер (Украина) – Севилья (Испания) 2:2
Голлар: 0:1 – 6 Витоло, 1:1 – 23 Марлос, 2:1 – 35 Степаненко, 2:2 – 82, пенальти Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Эскудеро (27), Каррису (40), Крыховяк (48), Малишев (89), Срна (90).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru