Луис Энрике ёзда «Барселона»ни тарк этмайди ва камида бир мавсум жамоада ишлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-05-2016 | 17:57 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Май 2016 года
310

Луис Энрике ёзда «Барселона»ни тарк этмайди ва камида бир мавсум жамоада ишлайди

Луис Энрике ёзда «Барселона»ни тарк этмайди ва камида бир мавсум жамоада ишлайди

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Луис Энрике мавсум якунлангач жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда Sport.es интернет-нашри хабар тарқатди, дейилади "Кун" нашрида.

Манбага кўра, 45 ёшли мутахассиснинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва у шартнома шартларини тўлиқ адо этиш истагида бўлиб турибди. У бу ҳақда барча ўзига яқин бўлган кишиларни огоҳлантирган.

Энрике Каталония клубининг етакчи футболчилари билан келгуси мавсум борасида гаплашиб олган ва режалари билан ўртоқлашган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Энрике билан ўтган йилнинг ёзида шартномасини узайтирганди. Мураббийнинг нафақат маоши оширилган, балки жамоанинг трансферлар тизимига ўзи масъул этиб тайинланганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru