Пеллегрини: «Бугун «Реал» «Сити»дан кучлироқ эканини исботлади деб ўйламайман» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 10:40 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Май 2016 года
289

Пеллегрини: «Бугун «Реал» «Сити»дан кучлироқ эканини исботлади деб ўйламайман»

 Пеллегрини: «Бугун «Реал» «Сити»дан кучлироқ эканини исботлади деб ўйламайман»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ЕЧЛ яримфиналида «Реал» га қарши жавоб учрашувидан сўнг (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди, дейилади "Кун" нашрида.

«Биз афсусдамиз, чунки мағлубиятга лойиқ эмасдик. Гол бўлган вазиятда рақибга омад кулиб боқди. Бу жуда кўп вазиятлар содир қилган икки тенг кучли жамоанинг баҳси эди. Ўйлайманки, икки жамоа ҳам финалга чиқишга ҳақли эди.

Ҳар икки ўйин ҳам тенг бўлди, уларда ҳужум эмас, ҳимоя кўпроқ кўзга ташланди.

Бугун бизга Сильва ва Насри етишмади, Туре эса эндигина жароҳатидан тузалиб қайтган.

Биз ўз ғояларимизни амалга ошира олмадик, рақиб бунга йўл қўймади. Дуранг ҳаққоний натижа бўлар эди. «Реал» нинг шунчаки омади келди.

Албатта, финалга чиқа олмадингми, демак, имкониятни бой берганинг шу. Бизга кучли рақиб дуч келди, аммо уни биздан кучлироқ дея олмайман. Бизга омад етишмади. Биз ҳаракат қилдик, аммо ўхшамади. «Реал» бу ўйинларда «Манчестер Сити»дан кучлироқ эканини кўрсатди дея олмайман.

Бу алоҳида аҳамиятга эга мавсум бўлди, ахир биз илк марта яримфиналгача етиб келдик, бу жамоа учун жуда муҳим эди. Жамоа кейинги мавсумда ҳам ЕЧЛда иштирок этишга ҳаракат қилади. Бу жамоа ҳали финалда ўйнаши керак.

Бу мавсум финалида фаворит йўқ. «Атлетико» ҳозир жуда кучли ўйинлар намойиш қилмоқда, «Реал»да эса жуда кўп савияли футболчилар йиғилишган», – дейди Пеллегрини.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru