Эмери: Европа Лигасига муҳаббатим зўр, бу бизнинг турнир » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-05-2016 | 11:21 ZAMIN.UZ / Спорт / 19 Май 2016 года
366

Эмери: Европа Лигасига муҳаббатим зўр, бу бизнинг турнир

Эмери: Европа Лигасига муҳаббатим зўр, бу бизнинг турнир

«Севилья» бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси финалида «Ливерпуль» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) фикрларини билдириб ўтди, дейилади "Кун" нашрида.

«Бу ғалабадан кейин ўхшаши йўқ ҳиссиётларни бошдан кечирдим. Энди биз бу ғалабадан роҳатланишимиз мумкин, лекин унутмаслигимиз керакки, бизни яна бир финал кутмоқда (Европа Суперкубоги - таҳририят).

«Ливерпуль»да ажойиб таркиб йиғилган, улар биринчи бўлимда ҳисобни очишганидан кейин жуда зўр ўйнай бошлашди. Лекин биз ҳам жавоб голини урганимиздан кейин шундай зўр ўйнадик.

Мен мухлисларимиз учун хурсандман. Уларга қойил қолмай илож йўқ, бизга ўз уйимизда ўйнаётган каби ўйнаш имконини беришди.

Барча испан жамоалари катта иштиёқ ва эҳтирос билан ўйнашади. Биз Европа Лигасини севамиз. Бу бизнинг турниримиз!

Европа Лигаси бизга кўп нарса берди. Айтиш мумкинки, биз финалга чиққанимиздаёқ катта хурсандчилик қилгандик, энди бу қувончимиз икки баробар ортди. Ҳал қилувчи вазиятда биз олдинга бордик, бу бизнинг энг яхши ўйин услубимиз», – дейди Эмери.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru