Евро-2016: Франция Гризманнинг дубли эвазига Ирландияни енгиб, чорак финалга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-06-2016 | 22:09 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Июн 2016 года
1 021

Евро-2016: Франция Гризманнинг дубли эвазига Ирландияни енгиб, чорак финалга чиқди

Евро-2016: Франция Гризманнинг дубли эвазига Ирландияни енгиб, чорак финалга чиқди

Бугун Лион шаҳридаги Stad de Lion стадионида Европа чемпионати нимчорак финали доирасида турнир мезбонлари Франция терма жамоаси Ирландияга қарши ўйин ўтказди.

Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ Поль Погба Шей Лонгга нисбатан қоида бузди ва ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Брэйди аниқ амалга оширди, ҳисоб 1:0.

Иккинчи бўлимда эса Антуан Гризманн 2 та гол уриб, французларга ғалаба келтирди.

Ўйиннинг 66-дақиқасида ирландияликлар ҳимоячиси Даффи қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Евро-2016. 1/8 Финал.
Франция – Ирландия 2:1
Голлар: 0:1 – 2, пенальти Брэйди, 1:1 – 57 Гризманн, 2:1 – 61 Гризманн.
Франция – Льорис, Рами, Эвра, Санья, Косьельни, Матюиди, Канте (Коман, 46; Сиссоко, 90), Пайет, Погба, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 74).
Ирландия – Рэндолф, Кио, Уорд, Коулмэн, Даффи, Брэйди, Маккарти (Хулахан, 72), Хендрик, Макклейн (О′Ши, 69), Лонг, Мерфи (Уолтерс, 65).
Огоҳлантиришлар: Коулмэн (25), Канте (27), Хендрик (41), Рами (44), Лонг (72).
Четлатиш: Даффи (66).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru