«Ливерпуль» «Сити»ни чемпионликдан маҳрум қилдими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-03-2015 | 20:12 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Март 2015 года
520

«Ливерпуль» «Сити»ни чемпионликдан маҳрум қилдими?

«Ливерпуль» «Сити»ни чемпионликдан маҳрум қилдими?

Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги тўқнашув "марказий ўйин" номига тўла мос бўлди. "Энфильд"га йиғилган мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишди.

Чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган "шаҳарликлар" биринчи рақам остида ўйнашган бўлса, ливерпулликлар биринчи бўлимда ҳимоявий ўйин услубини танлашди. Шу боис, ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Пеллегрини шогирдларининг тўпни кўпроқ назорат қилиши ҳали ҳеч нарсани англатмасди. Ўйиннинг 11-дақиқасида "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон томонидан 18 метрлардан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб, дарвозага кириб кетди!

Орадан 2 дақиқа ўтиб, марказдан узатилган тўпни Агуэро жарима майдончаси ичида қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп олис устунга тегиб қайтди! Умуман олганда, "қизиллар" ўйин давомида яхши ҳимояланишди, аммо 25-дақиқада улар бирозгина эътиборни йўқотишди. Агуэро 3 ҳимоячи орасидан амплуадошига узатма берди ва Жеко бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда "Ливерпуль" фаоллашди ва "Сити"ни ҳимояда ўйнашга мажбур қилишди. Амалга оширилаётган босим ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида ўз мевасини берди. Филиппе Коутиньо жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллаб, олис бурчакни аниқ нишонга олди. 2:1. Бу гол Хендерсоннинг голига жудаям ўхшаб кетди.

Ушбу ғалабадан кейин "Ливерпуль" ўз очколарини 48тага етказди ва 4-ўринга кўтарилиб олди. "Сити" эса мағлубият туфайли чемпионлик учун курашда ўз имкониятларини қийинлаштириб юборди.

АПЛ, 27-тур
Ливерпуль – Манчестер Сити 2:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – 11 Хендерсон, 1:1 – 25 Джеко, 2:1 – 75 Коутиньо.
Ливерпуль – Миньоле, Шкртел, Ловрен, Морено (Туре, 83), Коутиньо, Аллен, Лаллана, Стерлинг, Маркович (Старриж, 76), Хендерсон, Джан.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Мангаля, Компани, Коларов, Фернандиньо (Бони, 78), Туре, Сильва, Насри (Лэмпард, 83), Агуэро, Жеко (Милнер, 58).
Огоҳлантиришлар: Насри (57), Милнер (82), Лаллана (84), Бони (86).

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru