Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-07-2016 | 23:27 ZAMIN.UZ / Спорт / 30 Июл 2016 года
4 645

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Zamin.uz блоги бу йил ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси билан таништиради.

Дарвозабон. Войцех Щесни.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Арсенал.
Қаерга: Рома.
Келишув: 16 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берилган.
Ўтган мавсумда “канонирлар” нинг асосий дарвозабони ўзининг хатолари эвазига дарвозани Давид Оспинага бўшатиб беришга мажбур бўлган эди, Петр Чехнинг “Арсенал” га келиши билан эса Войцех ўтган ёзда “Рома” клубига ижара асосида ўйнаш учун ўтиб кетди. У “Римликлар” нинг асосий дарвозабонига айланди ва Спалеттини ўзига нисбатан ишонтирди. Натижада Лондонда заҳира ўриндиғида ўтиргандан кўра Римга қайтишга қарор қилди.
Ўнг қанот ҳимоячиси. Дани Алвес.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Барселона.
Қаерга: Ювентус.
Келишув: эркин агент.
“Барселона” билан клублар миқёсидаги барча мусобақаларда ғолиб чиққан Алвес ўз карьерасида янги ўзгариш қилишга қарор қилди. Дани Алвеснинг Туринга келишининг асосий сабаби бўлган ўз коллекциялари сонини оширишни “Ювентус”да биринчи мавсумдаёқ уддалаши мумкин.
Марказий ҳимоячи. Матс Хуммельс.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Боруссия Д.
Қаерга: Бавария.
Келишув: 38 млн. еврога трансфер қилинган.
“Боруссия” Дортмунд сардори Матс Хуммельс ўзи тарбияланган клубга қайтди, унинг Чемпионлар лигасини ютиш орзуси балки “Бавария” да тезроқ амалга ошиши мумкин. Шунингдек бутун оиласи унинг “Бавария” га ўтишини фаол қуллаб қувватлашди.
Марказий ҳимоячи. Самюэль Умтити.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Лион.
Қаерга: Барселона.
Келишув: 25 млн. еврога трансфер қилинган.
“Барселона” ёш ва келажаги порлоқ франциялик ҳимоячи билан мўмай маблағ тўлаб шартнома имзолади. Умтити қариётган Маскерано ва Матьёларни ўрнига муносиб ўриндош бўла олади, унинг “Барселона” га ўтиши Евро-2016 финалчиси учун олдинга қадам ташлаш ҳисобланади.
Чап қанот ҳимоячиси. Лукас Динь.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: ПСЖ.
Қаерга: Барселона.
Келишув: 16,5 млн. еврога трансфер қилинган.
Лукас бутун мавсум давомида “Рома” да ўйнаш истагини билдириб келди (ижара асосида ўйнади), лекин “римликлар” унинг трансферини сотиб олишга шошилмади ва у кутилмаганда “Барселона” га ўтди. Адриано кетгандан кейин, Лукасга “Барселона” таркибидан муқим жой эгаллаши учун Альба билан курашишига тўғри келади. Бу Лукас учун анчагина мураккаб вазифа ҳисобланади.
Таянч ярим ҳимоячи. Гранит Джака.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Боруссия М.
Қаерга: Арсенал.
Келишув: 45 млн. еврога трансфер қилинган.
Ниҳоят “Арсенал” таянч ярим ҳимоячига эга бўлди, бунинг оқибатида Венгер ҳужумкор ўйинчиларни таянч ярим ҳимоячи сифатида (Артета, Касорла ва бошқалар) эксперимент қилишни тўхтатди. Швейцария терма жамоаси ва “Боруссия” М лидери “Арсенал” нинг таянч зонасини ва жамоани сўзсиз кучайтиради.
Таянч ярим ҳимоячи. Ренату Санчеш.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Бенфика.
Қаерга: Бавария.
Келишув: 35 млн. еврога трансфер қилинган.
“Бавария” Санчеш билан Евро 2016 гача шартнома тузишга эришди ва бу мюнхенликлар менежментининг ютуғи ҳисобланади. Португалиянинг ёш таланти терма жамоанинг Евро 2016 даги лидери ва ушбу мусобақанинг “Энг яхши ёш ўйинчи” си деб тан олинди. Европа чемпионатидан кейин Санчешнинг баҳоси жуда ошиб кетди, “Бавария” эса ўз вақтида “отни қамчилаб қолган” эди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи. Генрих Мхитарян.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Боруссия Д.
Қаерга: Манчестер Юнайтед.
Келишув: 42 млн. еврога трансфер қилинган.
Охирги 2 йилдаги Бундеслиганинг энг яхши ассистенти, “Боруссия” Д нинг лидери ва мотори ҳужумни кучайтириш учун “Манчестер Юнайтед” га ўтди. Генрихда Англияда ўйнаши учун кўпгина ижобий сифатлари бор эди: ҳужумни якунлаш, аниқ тўп узатиш, универсаллик. Шу сабабли Моуриньо унга сарфланган маблағни омадли “инвестиция” қилди дейишимиз мумкин.
Ўнг қанот ярим ҳимоячи. Халк.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Зенит.
Қаерга: Шанхай Теллэйс.
Келишув: трансфер суммаси 56 млн. евро плюс 2 млн. евро бонус.
“Зенит” лидери охирги йилда “пул ишлаш” учун Хитойга боришга қарор қилди. Бу Россия футболи тарихидаги энг қиммат трансфер бўлиб, у Халкни “Порту” клубидан сотиб олиш харажатларини бутунлай қоплади ҳамда буни “Зенит” менежментининг омадли ҳаракати дейиш мумкин.
Чап қанот ярим ҳимоячиси. Садио Мане.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Саутгемптон.
Қаерга: Ливерпуль.
Келишув: 41,2 млн. еврога трансфер қилинган.
Клопп “Ливерпуль” ни ўз услубига мослаш учун трансфер ёрдамида қайта қуришни бошлади ва Клоппнинг ўйин услубига Мане жуда ҳам тўғри келади. Тезкор, жасур, бақувват ва тажовузкор ярим ҳимоячи “Ливерпуль” нинг ҳужумларига “ранг-баранглик” беради.
Ҳужумчи. Гонсало Игуаин.

Ёзда ўз клубини алмаштирган футболчилар рамзий термаси

Қаердан: Наполи.
Қаерга: Ювентус.
Келишув: 90 млн. еврога трансфер қилинган.
Ёзги трансферлар ичида энг шов-шувлиси, Игуаиннинг “Наполи” дан чемпионлик учун курашдаги асосий рақобатчиси “Ювентус” га ўтиши бўлди. 90 млн. евро Италия футболи учун фантастик сумма бўлди. Гонсалонинг “Ювентус” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга интилиши уни мазкур мусобақанинг фаворитларидан бирига айлантиради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru